Делегациянинг Туркияга ташрифи
Жорий йилнинг 8 сентябр куни делегация таркибида Ўзбекистон отелчилар уюшмаси раҳбарияти Туркияга жўнаб кетди.
Ташрифдан кўзланган мақсад Туркия ва Ўзбекистон жамоат ва сайёҳлик ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва икки томонлама ҳамкорликка эришишдан иборат.

Бой дастур Анқара, Куния, Невшеҳр каби бир қанча шаҳарларга ташриф буюриб, мамлакатнинг таклиф этилаётган сайёҳлик маҳсулотлари билан танишишни ўз ичига олади.

Ташриф давомида Уюшма ва TÜROFED жойлаштириш воситалари эгалари Федерацияси ўртасида ўзаро келишув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштирилган.

Делегациянинг Туркиядаги ташриф дастури 14 сентябр куни тугайди.


Бу ерда янада кўпроқ янгиликлар билан танишиш мумкин
Боғланиш
«International Hotel Tashkent»
Тошкент, Юнусобод тумани,
АМИР ТЕМУР шоҳ кўчаси, 107А

Боғланиш телефони: +998 97 777 64 61, +998 97 144 48 46, +998 97 144 48 47
info@hoteliers.uz