Россия меҳмонхона уюшмаси вакиллари учун бизнес-тур
13 октябр куни Тошкентга Россия меҳмонхона уюшмаси (РМУ) вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда. Ташрифдан мақсад Республика тур салоҳиятини ўрганиш, сайёҳлик-меҳмонхона соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар ва корхоналар билан ҳамкорлик қилишдан иборат.
Тур дастурида биринчи нуқта, албатта, Ўзбекистон отелчилар уюшмаси (ЎОУ) ҳамкасблари билан учрашув ҳисобланади. Ўз мактубида РМУ бизнес турини ташкил этишда қўллаб-қувватлаш ва ЎОУ билан ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирди.

Бизнес сафари дастури бир нечта шаҳарларни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Россия меҳмонхона уюшмаси (РМУ) меҳмонхона корхоналари ва бошқа жамоавий жойлаштириш воситаларини, шунингдек, улар учун товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирадиган нотижорат ташкилотдир. У 1997 йилда ташкил этилган.



Бу ерда янада кўпроқ янгиликлар билан танишиш мумкин
Боғланиш
«International Hotel Tashkent»
Тошкент, Юнусобод тумани,
АМИР ТЕМУР шоҳ кўчаси, 107А

Боғланиш телефони: +998 97 777 64 61, +998 97 144 48 46, +998 97 144 48 47
info@hoteliers.uz