TÜROB билан меморандумни имзолаш
Ўзбекистон делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида туризм соҳасида тажриба ва билим алмашиш мақсадида Ўзбекистон отелчилар уюшмаси раиси Абдуллаева Фарангиз ва Туркия отелчилар уюшмаси вице-президенти TÜROB Хедие Гюрал Гул туризм соҳасида ўзаро келишув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.
Имзоланган ҳужжат халқаро туризмни ривожлантиришда иштирок этаётган ўзбек ва турк сайёҳлик ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатишга қаратилган.

Учрашув давомида томонлар меҳмонхона бизнеси соҳасида тажриба ва билимлар билан алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, TÜROB уюшмаси 1971 йилда Мармар денгизи минтақасидаги туристик отелчилар уюшмаси номи билан ташкил этилган ва 13 кишидан ташкил топган.

Бу ном остида 1983 йилгача фаолият юритиб, уюшмалар тўғрисидаги қонунни ўзгартиргандан сўнг, ўз фаолиятини сайёҳлик меҳмонхоналар, операторлар ва инвесторлар эгалари уюшмаси (TÜROB сифатида) давом эттирди.

2015 йилда TÜROB нинг расмий номи Туркия отелчилар уюшмаси деб қабул қилинди.

Бугунги кунда унинг олдида қуйидаги вазифалар турибди:

  • Туризм соҳасидаги масалалар бўйича илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, муаммоли нуқталарни топиш, уларни ҳал этишга ҳисса қўшиш.
  • Ўзгарувчан тенденцияларга мувофиқ туризм соҳаси ва сайёҳлик объектларини ривожлантиришни таъминлаш.

Биз туризм соҳасидаги ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик бутун саноатнинг жадал ўсиши ва ривожланишига олиб келади, деб ишонамиз.




Бу ерда янада кўпроқ янгиликлар билан танишиш мумкин
Боғланиш
«International Hotel Tashkent»
Тошкент, Юнусобод тумани,
АМИР ТЕМУР шоҳ кўчаси, 107А

Боғланиш телефони: +998 97 777 64 61, +998 97 144 48 46, +998 97 144 48 47
info@hoteliers.uz