МДҲга аъзо давлатларнинг туризм бўйича Кенгашининг йиғилиши
9 июль куни Самарқанд шаҳрининг Ижодиёт саройида Ассоциация раҳбарлари Туризм бўйича Кенгашда иштирок этдилар.
Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Туризм бўйича Кенгашининг йиғилиши ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Биринчи туристик ярмаркаси. Ассоциация ушбу тадбирга таклиф этилиб, Бошқарув раиси Абдуллаева Фарангиз ва ижроий директор Расулев Нодир раҳбарлигида иштирок этди. Тадбир натижаларига кўра Қирғизистоннинг курортлар Ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди. Шунингдек, Беларуснинг Республика туризм индустрияси Иттифоқи раиси билан учрашув ўтказилди. Икки Томон вакиллари келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилиб олдилар ва эндиликда Республика туризм индустрияси Иттифоқи вакилларини Ўзбекистонга меҳмондўстлик хафталиги доирасида ташрифини режалаштириш устидан иш олиб бормоқдалар. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги туризмни ривожлантириш қўмитаси, Туркманистон Республикаси Давлат Туризм қўмитаси, Озарбайжон Республикаси Давлат Туризм агентлиги вакиллари билан самарали музокаралар олиб борилди.
Бу ерда янада кўпроқ янгиликлар билан танишиш мумкин